Жек Грилиш “Манчестер Сити”дан кетадиган бўлса, “Эвертон”га қайтишни истамоқда
Грилиш ўтган мавсумни “Эвертон” сафида ижара асосида ўтказган.
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш фаолиятини қаерда давом эттиришни хоҳлаши борасида қарор қабул қилди. Журналист Мартин Блекберн маълумотига кўра, 30 ёшли футболчи “Эвертон”га қайтиш вариантини маъқул кўрмоқда.
Грилиш ўтган мавсумни “Эвертон” сафида ижара асосида ўтказган. Ҳозирда мерсисайдликлар футболчини яна ўз сафида кўриш имкониятини “Манчестер Сити” билан муҳокама қилмоқда.
Англиялик футболчи “Эвертон” таркибида 22 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урган ва 6 та голли узатма амалга оширган. Клуб раҳбарияти ҳам Грилишни қайтаришга қизиқишини яширмаяпти.
Маълумот учун, Грилишнинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист