Жеймс ва Райс Панама билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин — The Guardian
Бу футболчилар ўзларида ноқулайлик ҳис қилган.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
27.06.2026, Як.
Панама
0
Англия
2
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс ва унинг жамоадоши Рис Жеймс 28 июнь куни бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 3-тур доирасида Панама терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин, дея хабар бермоқда The Guardian.
Манба берган маълумотларга кўра, иккала футболчи ҳам Гана терма жамоасига қарши ўтган ўйин (0:0) дан сўнг ноқулайлик ҳис қилмоқда.
Жароҳатлар жиддий эмас деб ҳисобланмоқда, бироқ, эҳтиёт чораси сифатида Райс ва Жеймс ўйинни ўтказиб юбориши эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси L гуруҳининг турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа иккита ўйинда тўрт очко жамғарди. Гана ҳам тўрт очко билан иккинчи ўринда жойлашган.