locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеймс Траффорд XXI аср рекордини ўрнатди — Opta

«Ман Сити» дарвозабони 1978 йилдан бери қайд этилмаган натижани такрорлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» Англия Лига Кубоги финалида «Арсенал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. «Шаҳарликлар» дарвозабони Жеймс Траффорд ушбу баҳсда камдан-кам учрайдиган кўрсаткичга эришди. Бу ҳақда Opta таҳлилий портали хабар бермоқда.

23 ёшу 163 кунлик бўлган Траффорд 1978 йилдан буён «Уэмбли» стадионида ўтадиган Лига Кубоги финалида асосий таркибда майдонга тушган энг ёш инглиз дарвозабонга айланди. Сўнгги бор бундай натижа 1978 йилги «Ноттингем Форест» ва «Ливерпуль» ўртасидаги баҳсда қайд этилган бўлиб, ўшанда Крис Вудс 18 ёшу 124 кунида финалда иштирок этган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида «Арсенал» 70 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Манчестер Сити» эса битта захира ўйинига эга ҳолда 61 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг