locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеймс Траффорд фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

«Ман Сити» дарвозабонига гранд клублар қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд Туриннинг «Ювентус» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Кутилишича, футболчи ёзда «шаҳарликлар» сафини тарк этади, чунки унга мунтазам ўйин амалиёти зарур. Бироқ Жанлуижи Доннарумма билан бўлган рақобат унга майдонга ўзи хоҳлаган даражада тез-тез тушиш имконини бермаяпти. Таъкидланишича, «бьянконерилар» посбон учун тахминан 20 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, дарвозабонга «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Жорий мавсумда Жеймс Траффорд клуб сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ўтказиб юбoрди ва 7 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Футболчининг «осмонранг-кўклар» билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг