locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеймс Траффорд Англия Лига Кубоги тарихига кирди — Squawka

«Ман Сити» посбони турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд Англия Лига Кубоги финалида «Арсенал»га қарши баҳсда (2:0) ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 23 ёш ва 163 кунлик бўлган посбон мазкур кўрсаткич орқали мусобақа финалида «қуруқ» ўйин ўтказган сўнгги 48 йилдаги энг ёш инглиз дарвозабонига айланди. Бу ҳақда Squawka таҳлилий нашри хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, «тўпчилар» ва «шаҳарликлар» жорий мавсумда Англия Премьер-лигасининг 5-тури доирасида ҳам ўзаро тўқнаш келишган эди. Ўшанда жамоалар 1:1 ҳисобигаги дуранг натижани қайд этишган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Англия лига кубоги ғолиблиги «Ньюкасл»га насиб этган эди. Ўшанда «қарғалар» ҳал қилувчи баҳсда «Ливерпуль»дан 2:1 ҳисоби билан устун келишган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг