locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеймс Милнер АПЛдаги 653-ўйинини ўтказди — Opta

«Брайтон» яримҳимоячиси бу борада рекордни янгилаши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Брайтон» яримҳимоячиси Жеймс Милнер Англия Премьер-лигаcидаги 653-учрашувини ўтказиб, турнир тарихида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Гарет Баррининг рекордини такрорлади.

Opta статистик портали маълумотларига кўра, ушбу тарихий воқеа АПЛнинг 26-тури доирасидаги «Астон Вилла» ва «Брайтон» учрашувида юз берди. Милнер ўйиннинг 22-дақиқасида Карлос Балеба ўрнига майдонга тушди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, 40 ёшли Милнер ўз жамоаси бош мураббийи, 32 ёшли Фабиан Хюрслердан нақ саккиз ёшга катта ҳисобланади.

Тажрибали хавбек ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида «Ливерпуль» таркибида 230 та, «Манчестер Сити»да 147 та, «Астон Вилла»да 100 та, «Ньюкасл»да 94 та ва «Лидс»да 48 та ўйин ўтказган. Ҳозирги жамоаси «Брайтон» сафида эса унинг ҳисобига 34 та учрашув ёзилди.

Жорий мавсумда Милнер 16 та баҳсда иштирок этиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали айни дамда афсонавий футболчининг бозор қийматини 750 минг евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг