Жеймс «Лидс» билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Дэниел Жеймс “Лидс”да ўйнаш давом этади.
Уэльс терма жамоаси вингери клуб билан шартномасини 2029 йил ёзигача узайтирди.
27 ёшли футболчи “қизил иблислар”даги ўйинлари билан танилган, “Суонси”да ҳам ўйнаган. У ҳозирги жамоасига 2021 йили манкунианликлар сафидан келиб қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, “Лидс” ўтган мавсумда Чемпионшипда ғолиб бўлиб, Премьер-лигага қайтишни уддалаганди.
Жеймс якунланган мавсумда Чемпионшипда 36 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 9 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Баҳром Бобонов
Редактор