Жеймс «Челси» билан жуда узоқ муддатли шартнома имзолади
26 ёшли инглиз футболчиси «кўклар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
ФОТО: Getty images
«Челси» сардори Рис Жеймс клуб билан янги олти йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда The Athletic нашри.
Ҳимоячининг аввалги келишуви 2028 йилнинг июнигача амал қилар эди.
Янги шартнома эса 2032 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, у клуб томонидан 2022 йил май ойида жорий этилган иш ҳақи тузилмасига мувофиқлаштирилган.
Қайд этилишича, Жеймснинг сўнгги шартномаси амалдаги хўжайинлар даврида имзоланган бўлса-да, у жамоада эски шартлар асосида қолаётган охирги футболчи эди.
26 ёшли инглиз футболчиси «кўклар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади . У 6 ёшидан буён клуб тизимида тўп суриб келмоқда.
Жорий мавсумда Рис АПЛ доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист