Жеймс Англия йиғинини ўтказиб юборади
У АПЛ тур доирасида жароҳат олган.
ФОТО: Getty images
Лондоннинг "Челси" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Рис Жеймс Англия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади.
The Athletic хабарига кўра, 25 ёшли футболчи "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ноқулайликлар ҳис қилмоқда. У клуб базасида тикланишни давом эттиради. Жеймс жорий мавсум 9 та ўйинда 1 та голли узатма берди.
Эндиликда унинг ўрнига “Манчестер Сити” О’Райли чақириладиган бўлди.
Англия терма жамоаси октябрь ойида иккита ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист