locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жейми Вардининг янги клуби номи маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жейми Вардининг янги клуби номи маълум бўлди
Фото: Getty Images

“Лестер”нинг афсонавий ҳужумчиси Жейми Варди тез орада янги клуби билан шартнома имзолайди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 38 ёшли футболчи "Кремонезе" билан келишувга эришган.

Варди 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекади. Унда жамоани А Серияда сақлаб қолиш шарти билан яна бир йилга узайтириш имконияти бўлади.

Қайд этилишича, якшанба оқшомидаёқ Жейми Варди янги клуби қароргоҳига етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Варди шу ёзда 13 мавсум давомида тўп тепган "Лестер"ни тарк этган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг