locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жейми Варди ёзда \"Лестер\"ни тарк этади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жейми Варди ёзда "Лестер"ни тарк этади
Фото: Getty Images

"Лестер" мавсум якунида Жейми Вардининг клубдан кетишини эълон қилди.

"Афсонавий ҳужумчи Жейми Варди 13 мавсум давомида энг буюк футболчимизга айланганидан кейин ёзда "Лестер"ни тарк этишини тасдиқлаймиз," - дейилади АПЛни тарк этган клуб хабарида.

Маълумот учун, Варди "Лестер" сафида 2012 йилдан буён тўп тепиб келаётганди. Бу вақт давомида у клуб сафида 498 та ўйинда майдонга тушиб, 198 та гол урган.

Шунингдек, “тулкилар” сафида 38 ёшли ҳужумчи Англия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг