Жейми Варди фаолиятини якунламоқчи эмас
ФОТО: Getty Images
Англиянинг “Лестер Сити” клуби ҳужумчиси Жейми Варди профессионал футболчилик фаолиятини давом эттириш ниятида эканлигини айтди. Аввалроқ 38 ёшли футболчи мавсум охирида жамоасини тарк этишини маълум қилганди.
“Нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Оёқларим тўхташимни айтмагунча давом этаман. Ҳозирча улар яхши”, - дейди Варди.
Маълумот учун, Жейми жорий мавсум “Лестер” сафида жами 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 1 миллион еврони ташкил қилмоқда.
“Лестер” жорий мавсум охирида Премьер-лигани тарк этади. Клуб чемпионат тугашига икки тур қолганида 22 очко билан аутсайдерлар қаторида бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист