locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жейми Варди «Бёрнли»га ўтди

Варди ўтган мавсумни Италиянинг «Кремонезе» клубида ўтказган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жейми Варди «Бёрнли»га ўтди
ФОТО: Getty images

Англиялик машҳур ҳужумчи Жейми Варди фаолиятини «Бёрнли»да давом эттиради. Клуб 39 ёшли футболчи билан жорий мавсум охиригача шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Варди ўтган мавсумни Италиянинг «Кремонезе» клубида ўтказган ва А Серияда 29 та учрашувда 7 та гол урган. Энди тажрибали ҳужумчи Англия футболига қайтиб, «Бернли»нинг ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилади.

Варди Англиядаги фаолиятининг катта қисмини «Лестер Сити»да ўтказган. У клуб сафида 200 та гол урган ва 2015/16 йилги мавсумда «Лестер»нинг сенсацион тарзда АПЛ чемпиони бўлишида муҳим роль ўйнаган. Шунингдек, у 2019/20 йилги мавсумда Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг