locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жейми Варди АПЛ клубига ўтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жейми Варди АПЛ клубига ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

“Лестер” ҳужумчиси Жейми Варди бошқа бир инглиз жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk портали хабар берди.

Қайд этилишича, 38 ёшли футболчини Чемпионшипдан АПЛга қайтган “Лидс” клуби ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. “Лидс” ҳозирдан таркибни кучайтириш бўйича бир нечта номзодлар билан музокарага киришган. Варди ҳам клубнинг шорт-листидан жой олган.

Жорий мавсумда Жейми 34 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Унинг ҳозирги клуби “Лестер” эса АПЛ билан муддатидан олдин хайрлашиб, қуйи дивизионга тушиб кетди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг