locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жейдон Санчо уч йил ичида учинчи марта евроқубоклар финалида ўйнайди

«Астон Вилла» Европа Лигаси финалига йўл олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлган ва ижара асосида «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Жейдон Санчо Бирмингем клуби таркибида Европа лигаси финалига йўл олди. 20 май куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳсда инглиз футболчиси Германиянинг «Фрайбург» жамоасига қарши майдонга тушади.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу яримҳимоячи учун сўнгги уч йил ичидаги учинчи евроқубок финали бўлади. Санчо ушбу финалларнинг ҳар бирини турли жамоалар сафида кутиб олгани диққатга сазовордир.

2023/2024 йилги мавсумда Санчо «Боруссия Дортмунд» таркибида Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг «Реал» клубига имкониятни бой берган эди (0:2). Бир йил ўтиб, футболчи «Челси» сафида Конференциялар Лигаси финалида «Бетис» устидан ғалаба қозониб (4:1), бош совринни қўлга киритди.

Жорий мавсумда Санчо клуб миқёсида 37 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва учта самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг