locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жед Спенс Томас Парти билан қўл бериб кўришишни истамади

Англия — Гана учрашуви олдидан эътиборли ҳолат кузатилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Англия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги баҳс аввалида Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жед Спенс рақиб футболчиси Томас Партининг қўлини сиқмагани хабар қилинди.

Манбага кўра, мазкур ҳолат ўйин олдидан футболчилар ўртасидаги анъанавий саломлашув жараёнида юз берган.

Томас Парти аввалроқ жинсий зўравонлик билан боғлиқ бир қатор айбловлар бўйича тергов доирасида айбини тан олмаган эди. Шу сабабли ушбу вазият футбол жамоатчилиги эътиборини тортди.

Англия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги учрашув ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг L гуруҳи 2-тури доирасида бўлиб ўтмоқда. Ҳозирча Англия терма жамоаси вакили томонидан ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилгани ҳақида маълумот йўқ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг