locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жед Спенс Мексикага қарши бўлиб ўтадиган ўйинда миллий жамоасига ёрдам бера олмайди

Мудофаа қанотида унинг ўрнини «Арсенал» аъзоси Деклан Райс ёки «Байер» ҳимоячиси Жарелл Куанса эгаллаши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жед Спенс Мексикага қарши бўлиб ўтадиган ўйинда миллий жамоасига ёрдам бера олмайди
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
05.07.2026, Як.
Мексика
2
Англия
3

«Тоттенхэм» ва Англия терма жамоаси қанот ҳимоячиси Жед Спенс 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида Мексикага қарши бўлиб ўтадиган ўйинда миллий жамоасига ёрдам бера олмайди.

Sky Sports журналисти Роб Дорсеттнинг хабар беришича, 25 ёшли футболчининг соғлиғида муаммолар мавжуд. Мудофаа қанотида унинг ўрнини «Арсенал» аъзоси Деклан Райс ёки «Байер» ҳимоячиси Жарелл Куанса эгаллаши мумкин.

Жед Спенс Шимолий Америка мундиалида Англия терма жамоасининг барча тўртта учрашувида майдонга тушган бўлса-да, самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.

Мексика — Англия учрашуви 6 июль куни «Ацтека» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув стартига Тошкент вақти билан соат 05:00 да ҳуштак чалинади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг