locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жед Спенс “Ливерпул”га ўтмайди

Аввалроқ мерсисайдликлар 25 ёшли англиялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Тоттенҳем” ҳимоячиси Жед Спенс ёзги трансфер ойнасида “Ливерпул” сафига ўтмайди.

Аввалроқ мерсисайдликлар 25 ёшли англиялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ talkSPORT маълумотига кўра, “Ливерпул” Спенс трансфери устида ишлаётгани йўқ.

Айни пайтда “Ливерпул”нинг ўнг қанот ҳимоясида фойдаланиш мумкин бўлган асосий футболчи Жереми Фримпонг бўлиб турганига қарамай, клуб Спенсни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Шу билан бирга, Спенснинг ўзи жорий ёзда “Тоттенҳем”ни тарк этишга тайёр экани айтилаётгани қайд этилмоқда. Футболчи аввалроқ АПЛ ва А Сериянинг бир қатор клубларига, жумладан “Интер” ҳамда “Аталанта”га таклиф қилинган.

Манбага кўра, “Тоттенҳем” Спенсни 41 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг