locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧдан мосуво бўлган Индонезия Клюйвертни ишдан бўшатди

Патрик 2025 йилнинг февралидан бери Индонезия терма жамоасини бошқариб келаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧдан мосуво бўлган Индонезия Клюйвертни ишдан бўшатди
ФОТО: Getty images

Нидерландиялик мутахассис Патрик Клюйверт Индонезия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси хабар берди.

Томонлар ўзаро келишув асосида меҳнат шартномасии бекор қилган. Патрик 2025 йилнинг февралидан бери Индонезия терма жамоасини бошқариб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, жамоа ўтган ҳафтада ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ироқ (0:1) терма жамоасига минимал ҳисобда мағлуб бўлганди. Ушбу муваффақиятсизликдан сўнг индонезияликлар мундиалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Маълумот учун, жаҳон чемпионати келаси йил Шимолий Американинг учта давлати - АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг