ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон – БАА учрашувининг вақти ва стадиони эълон қилинди
Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги навбатдаги муҳим учрашувини сафарда ўтказади. Бу баҳсда юртдошларимиз Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Осиё футбол конфедерацияси (АФК) ушбу учрашув санаси, бошланиш вақти ва стадиони номини расман эълон қилди.
Ўйин 5 июн куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу-Дабидаги «Ал Наҳаён» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув Ўзбекистон терма жамоаси учун жаҳон чемпионатига саралашда ҳал қилувчи баҳслардан бири ҳисобланади. Ҳозирда Ўзбекистон А гуруҳида 17 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди, БАА эса 13 очко билан учинчи ўринда.
Эслатиб ўтамиз, А гуруҳидан чиқишни биринчи бўлиб таъминлаган жамоа — Эрон бўлди. У охирги турда Ўзбекистонга қарши баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган эди.