locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 саралаши. Италия ўз майдонида Молдовадан устун келди

Икки гол баҳс тақдири ҳал қилди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 саралаши. Италия ўз майдонида Молдовадан устун келди
Фото: Getty Images

Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 4-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Италия терма жамоаси ўз уйида Молдовага қарши ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг икки голи Распадори ва Камбиясо номига қайд этилди.

Бу Лучано Спалеттининг Италия терма жамоасидаги сўнгги учрашувига айланди. 66 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилади.

Бу ғалабадан сўнг Италиянинг ҳисобидаги очколари сони 3 тага етди. Гуруҳда Норвегия пешқадамлик қилмоқда.

ЖЧ-2026 саралаши. Европа. 4-тур
Италия 2:0 Молдова
Голлар: Распадори 40, Камбиясо 50.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг