locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ—2026 мезбон шаҳарлари FIFA’дан ваъда қилинган тўловларни талаб қилмоқда

Мезбон шаҳарлар ушбу пуллар турнирдан кейинги инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарурлигини таъкидламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

2026-йилги жаҳон чемпионати учрашувларини қабул қилган АҚШнинг бир нечта шаҳри FIFA ваъда қилган маблағлар ҳали ҳам тўлаб берилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда The Athletic нашрига таянилиб “Чемпионат” хабар берди.

Шаҳарлар вакилларининг билдиришича, FIFA турнир мероси билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир мезбон шаҳарга 1 миллион доллардан ажратишни ваъда қилган. Бироқ жаҳон чемпионати якунланганига қарамай, мазкур маблағлар ҳали ҳисоб рақамларга келиб тушмаган.

Мезбон шаҳарлар ушбу пуллар турнирдан кейинги инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарурлигини таъкидламоқда. Хабарда қайд этилишича, FIFA жаҳон чемпионати цикли давомида қарийб 15 миллиард доллар даромад олган.

Маълумот учун, ЖЧ—2026 учрашувлари АҚШнинг 11 та шаҳрида ўтказилди. Турнир АҚШ, Канада ва Мексикадаги жами 16 та мезбон шаҳарни қамраб олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг