locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ–2026 ФИФАга рекорд даражада даромад келтирди

Бу кўрсаткич дастлабки прогнозлардан анча юқори бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ–2026 ФИФАга рекорд даражада даромад келтирди
ФОТО: Getty images

2026 йилги жаҳон чемпионати Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) учун рекорд даражадаги молиявий муваффақият билан якунланди. The Guardian хабарига кўра, ташкилот мусобақа орқали жами 15 миллиард доллар даромад олган.

Бу кўрсаткич дастлабки прогнозлардан анча юқори бўлди. Аввалроқ ФИФА жаҳон чемпионатидан тахминан 11 миллиард доллар тушум олишни режалаштирган эди.

Манба маълумотига кўра, даромаднинг кескин ошишига асосан ўйинлар учун чипталар савдоси ва уларнинг қайта сотилиши хизмат қилган. ФИФА ҳар бир қайта сотув битимида ҳам харидордан, ҳам сотувчидан 15 фоиздан комиссия олади. Бу эса умумий тушумнинг сезиларли ўсишига сабаб бўлган.

Шунингдек, меҳмондўстлик (hospitality) хизматлари ҳам ФИФАнинг асосий даромад манбаларидан бирига айланган. Айнан шу икки йўналиш якуний молиявий натижанинг режалаштирилган кўрсаткичлардан анча юқори бўлишига хизмат қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг