ЖЧ—2026: Англия 10 киши бўлиб ҳам Мексикани мағлуб этди
2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Англия терма жамоаси Мексикани 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Мехико шаҳридаги "Астека" стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳисобни 36-дақиқада Жуд Беллингҳэм очди. Орадан икки дақиқа ўтиб у дублни расмийлаштириб, Англиянинг устунлигини икки тўпга етказди.
42-дақиқада мексикалик Хулиан Киньонес ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Иккинчи бўлим бошида, 54-дақиқада англиялик ҳимоячи Жаррелл Куанса қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва жамоаси ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб давом эттирди.
Шунга қарамай, 60-дақиқада Харри Кейн пеналтидан гол уриб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди. Бу гол ҳужумчининг турнирдаги олтинчи голи бўлди. 69-дақиқада Раул Хименес ҳам пеналтидан аниқ зарба йўллаб, Мексиканинг иккинчи голини урди. Бироқ учрашув якунга қадар мезбонлар ҳисобни тенглаштира олмади.