ЖЧ саралаши. Туркия меҳмонда Грузиядан устун келди
ФОТО: Getty images
Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 5-тур баҳслари давом этмоқда.
E гуруҳида Туркия сафарда Грузия билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда туркияликларнинг голларига Мюлдур ва Актуркўғли (дубл) муаллифлик қилди. Мезбонларнинг икки голи эса Давидашвили ва Кварацхелия номига қайд этилди.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа. 5-тур
Грузия – Туркия 2:3
Голлар: Давидашвили 63, Кварацхелия 90+8 – Мюлдур 3, Актуркўғли 41, 52 (дубл).
Розикжон Султонмуродов
Журналист