ЖЧ саралаши. Миср меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозониб тарихий натижани қўлга киритди, Салоҳ дубл қайд этди
Мисрликлар Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 19-жамоага айланди.
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасидаги Миср ҳамда Жибути миллий жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 0:3 ҳисобига ғалаба қозонишди. Натижада очколари сонини 23тага етказиб, сўнгги тур олдидан мундиал йўлланмасига эга бўлди. Бу ўйинда Муҳаммад Салоҳ дублга эришди.
Шу тариқа, Миср ўз тарихида 4-марта (1934, 1990, 2018 ва 2026) жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ Африка минтақаси саралаш босқичининг энг яхши тўпурари ҳисобланади — 9 та гол билан.
ЖЧ-2026нинг иштирокчилари сони 19тага етди.
ЖЧ-2026 саралаши. Африка минтақаси. 9-тур
Жибути – Миср 0:3
8 октябрь, Жибути
Голлар: Адел 8, Салоҳ 14, 84
Иброҳим Жалолов
Редактор