locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ саралаши. Италия голлар шоусида Исроилни мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ саралаши. Италия голлар шоусида Исроилни мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Италия терма жамоаси сафарда ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Исроилни мағлуб этди - 5:4.

Меҳмонлар сафида Мойзе Кин (40 ва 54-дақиқалар) дублни расмийлаштирди. Яна бир голга Маттео Политано (52), Жакомо Распадори (81) ва Сандро Тонали (90+1) муаллифлик қилди.

Исроилликлар сафида Дор Перец дубл муаллифи бўлди (52 ва 89). Италияликлар яна икки бор ўз дарвозаларига гол уришди - Мануэль Локателли (16) ва Алессандро Бастони (87) автоголларга муаллифлик қилишди.

Бу натижадан сўнг Италия 9 очко билан 2-ўринда бормоқда. Гуруҳда Норвегия 12 очко билан пешқадам.

ЖЧ-2026 саралаши. Европа. 8 сентябр
I гуруҳи. 6-тур
Исроил — Италия 4:5
Голлар: Локателли 16 (авт), Перец 52, 89 (дубл), Бастони 87 (авт) — Кен 40, 54 (дубл), Политано 58, Распадори 81, Тонали 90+1.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг