locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ саралаши. Испания сафарда Болгарияни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ саралаши. Испания сафарда Болгарияни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ФОТО: Getty images

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Испания миллий терма жамоаси сафарда Болгарияга қарши майдонга тушди.

Софиядаги “Василь Левски” ўйингоҳида кечган беллашувда Евро-2024нинг амалдаги чемпионлари тўлиқ устунллика эришди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ўйинда дастлаб 5-дақиқада Микель Оярсабаль ҳисобни очди. 30-дақиқада эса Марк Кукурелья иккинчи гол муаллифига айланди. Якуний нуқтани 38-дақиқада Микель Мерино қўйди.

Кейинги турда Испания яна сафарда Туркияга қарши ўйнайди. Болгария Грузия билан беллашади.

ЖЧ-2026 саралаши. Европа. 1-тур
Болгария – Испания 0:3
Голлар: Оярсабаль 5, Кукурелья 30, Мерино 38.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг