ЖЧ саралаши. Бельгия Лихтенштейн дарвозасига жавобсиз олтита гол урди
ФОТО: Getty images
Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 5-тури доирасида Бельгия сафарда Лихтенштейн билан ўйнади.
Голлар шоусида меҳмонлар рақиб дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритди. Юри Тилеманс дублга эршиди. Де Кёйпер, Артур Теате, Кевин Де Брюйне ва Малик Фофана ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди.
Бу ғалабадан сўнг Руди Гарсия шогирдлари очколари сонини 7тага етказиб, J гуруҳида 3-ўринни эгаллаган.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа. 5-тур
Лихтенштейн – Бельгия 0:6
Голлар: Максим Де Кёйпер 29, Юри Тилеманс 46, 70, Артур Теате 60, Кевин Де Брюйне 62, Малик Фофана 90+1
Розикжон Султонмуродов
Журналист