locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ. Саралаш. Хорватия Гибралтар устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди

57-дақиқада Майер пеналтидан унумли фойдалана олмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ. Саралаш. Хорватия Гибралтар устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди
photo: gettyimages

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи Европа қитъаси L гуруҳи 8-туридан ўрин олган Хорватия ҳамда Гибралтар миллий жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Хорватия 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Дастлаб Фрук 30-дақиқада ўйиндаги ҳисобни очди. 78-дақиқага келиб Сучич мезбонларни 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишини таъминлаган бўлса, ўйиннинг асосий дақиқаларига қўшиб берилган 6-дақиқасида Эрлич Хорватиянинг 3-голини уриб, мезбонларни йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. 57-дақиқада Майер пеналтидан унумли фойдалана олмади.

L гуруҳи. 8-тур
Хорватия — Гибралтар 3:0
Голлар: Фрук (30), Сучич (78), Эрлич (90+6).
Фойдаланилмаган пеналти: Майер (57, Хорватия).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг