ЖЧ саралаш босқичи. Норвегия Исроилни йирик ҳисобда мағлуб этди
ЖЧ–2026 саралаш босқичининг “I” гуруҳи 67-турида Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Исроилни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида таслим этди. Учрашувнинг қаҳрамони яна Эрлинг Холанд бўлди, у хет-трик қайд этди ва жамоасининг йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Биринчи бўлиб ҳисоб 18-дақиқада Исроил футболчиси Ҳалайли автогол уриб очилди. Шундан сўнг Холанд 27-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Нашмия ҳам ўз дарвозасига тўп киритди. Иккинчи бўлимнинг 63 ва 72-дақиқаларида яна Холанд рақиб дарвозасини ишғол этди.
Маълумот учун, бу ғалабадан сўнг норвегияликлар очколари сонини 18 тага етказиб олди ва пешқадамликни мустаҳкамлади. Иккинчи ўринда эса 12 очко тўплаган Италия бормоқда.
Эрлинг Холанд эса ушбу саралаш босқичидаги голлари сонини 6 тага етказиб олди ва тўпурарлар рўйхатида пешқадамга айланиб олди.