locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026га қўйилмаган ҳакам Европа Суперкубогини бошқаради

У 12 август куни «ПСЖ» ва «Астон Вилла» ўртасидаги УЕФА Суперкубоги учун финал учрашувини бошқаради.
ЖЧ-2026га қўйилмаган ҳакам Европа Суперкубогини бошқаради
ФОТО: Getty images

ЖЧ-2026 да ишлашига рухсат берилмаган сомалилик ҳакам Умар Артан янги тайинлов олди. Африканинг етакчи ҳакамларидан бири 12 август куни «ПСЖ» ва «Астон Вилла» ўртасидаги УЕФА Суперкубоги учун финал учрашувини бошқаради.

Аввалроқ Артанга Америка Қўшма Штатларига кириш тақиқланган, депортация қилинишидан олдин ҳакам 11 соатлик иммиграция суҳбатидан ўтган эди.

Унинг турнирга қўйилмагани жиддий резонансга сабаб бўлди, бироқ Оқ уй вакили бу қарор учун «жиддий асослар» борлигини маълум қилди. ФИФА президенти Жанни Инфантино авж олган баҳслар фонида мухлисларни «совуққон бўлиш ва тинчланишга» чақирди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг