locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026'га чипталарни сотиб олиш учун 500 млн киши лотереяда иштирок этади

Бу галги мундиал АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталарни сотиб олиш ҳуқуқи учун ўтказиладиган қуръада тахминан 500 миллион киши иштирок этади. Бу ҳақда Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси — FIFA маълум қилди.

Қайд этилишича, атиги 33 кун ичида FIFAга 211 та аъзо давлатдан бўлган мухлислардан бир неча юз миллионта ариза келиб тушган. Сўровлар сони бўйича етакчи мамлакатлар орасида мусобақага мезбонлик қилаётган АҚШ, Мексика ва Канада, шунингдек Германия, Англия, Бразилия, Испания, Португалия, Аргентина ҳамда Колумбия бор. Чипталар бўйича аризалар натижаси мухлислирга 5 февралдан олдин маълум қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг