locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026дан кейинги сўнгги 10та тур: «Динамо» очко йиғиш бўйича Суперлигада топ-4ликда

Бу борада «Навбаҳор» 21 очко билан етакчи бўлса.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026дан кейинги сўнгги 10та тур: «Динамо» очко йиғиш бўйича Суперлигада топ-4ликда
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» Суперлигада мавсумнинг биринчи қисмини қониқарсиз ўтказиб 11 очко билан 13-ўринда якунлаган бўлса, жамоадаги ўзгаришлардан кейинги сўнгги 10 ўйинда Суперлигада энг кўп очко йиғиш бўйича 4-ўринда бормоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари ЖЧ-2026дан кейин давом эттирилган чемпионатимизнинг сўнгги 10та ўйинида 5 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этиб, 19 очко жамғаришга эришди.

Бу борада «Навбаҳор» 21 очко билан етакчи бўлса, «Нефтчи» ва «Пахтакор»дан (20 очкодан) кейинги ўринни «Динамо» эгаллаб турибди.

Энг катта ўсиш «Динамо»да - 9 ўрин юқорига.

«Динамо» сўнгги 10та турда ғалабалар сони бўйича Суперлигада фақат «Навбаҳор» ва «Нефтчи»дан (6тадан ғалаба) ортда қолмоқда – 5та ғалаба;

«Динамо» сўнгги 10та турда энг кам гол ўтказиш бўйича Суперлигада фақат «Пахтакор» (7та гол) ва «Насаф»дан (9та гол) ортда қолмоқда – 10та гол ўтказиб юборилган;

«Динамо» сўнгги 10та турда мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича Суперлигада фақат «Пахтакор»дан (10 мағлубиятсиз ўйин) ортда қолмоқда – 9 мағлубиятсиз ўйин.

Сўнгги ўйинларда жароҳат сабабли Анваржон Ҳожимирзаев, Санжар Қодирқулов, Хислат Халилов таркибдан чиқди, Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжонов олимпия жамоасига чақирилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг