locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Жанубий Корея Чехияни мағлубиятга учратди

А гуруҳида биринчи тур ўйинлари якунига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Жанубий Корея Чехияни мағлубиятга учратди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
11.06.2026, Як.
Жанубий Корея
2
Чехия
1

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг А гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда кореяликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб 59-дақиқада очилди – чехиялик ҳимоячи Ладислав Крейчи ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Хван Ин Бом ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада эса О Ҳён Гю гол киритиб, Жанубий Кореяга муҳим уч очко келтирди.

Ушбу натижадан сўнг Жанубий Корея ўз ҳисобидаги очколар сонини учтага етказиб, гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди. Чехия эса ҳали очко жамғара олмаган ҳолда учинчи поғонада қолмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг