ЖЧ-2026: Ярим финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди
Европанинг 3 жамоаси ярим финалга чиқди.
ФОТО: Getty images
Футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари ниҳоясига етди ва яримфинал босқичининг барча иштирокчилари аниқ бўлди.
Чорак финалнинг сўнгги учрашувида Аргентина терма жамоаси Швейцарияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Натижада, Лионель Скалуни бошчилигидаги жамоа яримфиналда Англия билан тўқнаш келадиган бўлди.
Мусобақанинг илк яримфинал йўлланмаси учун Франция ва Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Ярим финал учрашувлари санаси ва вақтлари билан танишинг:
Франция — Испания (15-июл куни соат 00:00);
Англия — Аргентина (16-июл куни соат 00:00).