locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026: Ярим финалчиларнинг турнир давомида босиб ўтган масофаси маълум бўлди

Энг узоқ масофани Англия терма жамоаси босиб ўтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олган терма жамоаларнинг мусобақа давомида учрашувларга бориш учун босиб ўтган масофаси эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, ярим финалчилар орасида энг узоқ масофани Англия терма жамоаси босиб ўтган. Томас Тухел бошқарувидаги жамоа турнир давомида ўйинларга қатнашиш учун жами 20 600 километр йўл босган.

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Испания эгаллаб турибди. Луис де ла Фуенте шогирдлари 14 200 километр масофани босиб ўтган.

Кейинги ўринлардан Аргентина ва Франция жой олган. Аргентина терма жамоаси турнир давомида 8 025 километр, Франция эса 5 500 километр масофани босиб ўтган. Шу тариқа, ярим финалчилар орасида энг кам сафар қилган жамоа айнан Франция бўлди.

ЖЧ-2026 ярим финалчилари босиб ўтган масофа:

  • Англия — 20 600 км
  • Испания — 14 200 км
  • Аргентина — 8 025 км
  • Франция — 5 500 км

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг ярим финал босқичида Франция – Испания ҳамда Англия – Аргентина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Финал учрашуви эса 19-июл куни бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг