locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Япония Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди

“Кунчиқар юрт” вакиллари 4 очко билан кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Япония Тунисни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
21.06.2026, Як.
Тунис
0
Япония
4

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Ф” гуруҳидан ўрин олган Тунис ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда “кунчиқар юрт” вакиллари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб ўйиннинг 6-дақиқасида ярим ҳимоячи Даити Камада томонидан очилди. 31-дақиқада ҳужумчи Аясе Уэда японларнинг устунлигини икки бараварга оширди.

Иккинчи бўлимда ҳам Осиё вакиллари ташаббусни қўлдан бермади. 69-дақиқада Жуня Ито жамоасининг учинчи голини киритди. Учрашувга нуқтани эса 83-дақиқада Аясе Уэда қўйди ва дубль муаллифига айланди. Шу тариқа, Япония Тунисни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, “F” гуруҳининг биринчи турида Тунис Швецияга 1:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Япония эса Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг