locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Швейцария Жазоирни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Ўйинда 2 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Швейцария Жазоирни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди
ФОТО: Getty images

ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Швейцария ҳамда Жазоир миллий жамоалари ўзаро куч синашди ва унда европаликлар ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида африкаликлар бироз фаоллик кўрсатиб, кетма-кет ҳужумлар ташкил этди. Бироқ ҳисобни европаликлар очди — 10-дақиқадаёқ Брил Эмболо рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи тайм илк дақиқасидаёқ Дан Ндойе Швейцариянинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва орадаги фарқни янада оширди.

Швейцария мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун Колумбия ҳамда Гана миллий жамоалари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув 8-июль куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Жаҳон чемпионати. 1/16 финал

Швейцария — Жазоир 2:0
Голлар:
1:0 — Брил Эмболо (10), 2:0 — Дан Ндойе (46).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг