ЖЧ-2026. Швейцария пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Чорак финалда Швейцария амалдаги Жаҳон чемпионлари Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади.
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
07.07.2026, Як.
Швейтсария
0
Колумбия
0
Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Швейцария ва Колумбия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида умуман ҳисоб очилмади — 0:0. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.
Зарба беришда Швейцария футболчилари аниқроқ ҳаракат қилишди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.
Чорак финалда Швейцария амалдаги Жаҳон чемпионлари Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади. Аргентиналиклар 1/8 финалда Мисрни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Шу тариқа, Швейцария терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионати тарихида тўртинчи бор чорак финалга чиқди. Жамоа бунга охирги марта 1954-йилда эришган эди.