ЖЧ-2026: Сенегал Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди
Қитъадошимиз учун мундиал якунланди.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
2026-йилги Жаҳон чемпионатининг I гуруҳи 3-турида Сенегал терма жамоаси Ироқ устидан 5:0 ҳисобига ишончли ғалабага эришди.
Учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ Хабиб Диарра ҳисобни очди. 13-дақиқада эса Ироқ ҳимоячиси Ребин Сулака қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва жамоаси учрашувнинг катта қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.
Иккинчи бўлимда Сенегал устунлигини янада оширди. Исмаила Сарр битта гол урди, Папе Гейе дубль қайд этди, Илиман Ндияе эса якуний нуқтани қўйиб, ҳисобни 5:0 кўринишига олиб келди.
Мазкур ғалаба эвазига Сенегал плей-офф йўлланмаси учун курашни давом эттириш имкониятини сақлаб қолди. Ироқ эса гуруҳ босқичини очкосиз якунлаб, Жаҳон чемпионатини тарк этди.