ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони Ироқ билан дуранг ўйнади ва мундиалга йўлланма олди
ЖЧ-2026 4-саралаш босқичи 3-тур доирасидан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистони ва Ироқ ўзаро тўқнаш келди ва якунда томонлар нурсиз дурангга имзо чекди.
Шу тариқа Саудия гуруҳни пешқадам сифатида якунлади ҳамда Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Ушбу босқичда гуруҳларда 2-ўринни эгаллаган Ироқ ва БАА ўзаро плей-офф баҳсида иштирок этади. Ғолиб эса қитъалараро плей-оффда мундиал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
ЖЧ-2026 саралаши, Осиё қитъаси
Саудия Арабистони — Ироқ 0:0
Саудия Арабистони — Ал Ақидий, Абдулҳамид, Тҳакри, Тамбаки, Яҳё (Бўшал, 71), Ал Довсари, Ал Ҳайбари, Абулшамат (Ал Ҳамдан, 71), Жувайр (Ал Амри, 80), Ал Довсари (Ал Муса, 89), Ал Бурайкан (Ал Шехри, 89).
Ироқ — Ҳассан, Али (Путрос, 55), Юнус (Ҳашем, 79), Сулака, Доски, Амин (Саййид, 79), Иқбол (Шер, 81), Ал Аммарий, Баеш, Якуб (Жасим, 46), Али.