locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 саралаши. Роналду дубл қайд этган баҳсда Португалия тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

Европада мундиал йўлланмаси учун кураш давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 саралаши. Роналду дубл қайд этган баҳсда Португалия тайёр ғалабани қўлдан чиқарди
ФОТО: Getty Images

ЖЧ-2026 саралаш босқичининг 4-туридан ўрин олган баҳсда Португалия ва Венгрия ўзаро тўқнаш келди. Якунда томонлар 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Салаи ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Роналду имкониятларни тенглаштирди ва биринчи бўлим сўнгида жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо Сабослай сўнгги дақиқаларда гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа Португалия ушбу натижадан сўнг ўз очколари ҳисобини 10 тага етказиб олиб, «F» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Венгрия ҳисобида эса 5 очко мавжуд ва бу жамоа иккинчи ўринда бормоқда.

ЖЧ-2026 саралаши, Европа қитъаси

Португалия — Венгрия 2:2

Голлар: Роналду (22, 45+3) — Салаи (8), Сабослай (90+1).

Португалия – Кошта, Семеду, Диаш, Вейга, Мендеш (Тавареш, 79), Фернандеш (Консейсау, 62), Невеш (Палиния, 62), Витинья, Бернарду Силва, Нету (Феликс, 62), Роналду (Рамуш, 78).

Венгрия – Тот, Него, Орбан, Салаи, Керкез (Дардаи, 79), Шефер (Тот, 38), Стайлс (Виталис, 79), Собослай, Болла (Лукас, 58), Варга, Саллаи.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг