locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 саралаши. Португалия сафарда Ирландияга мағлуб бўлди

Криштиану Роналду иккинчи бўлимда қизил карточка билан жазоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 саралаши. Португалия сафарда Ирландияга мағлуб бўлди
ФОТО: Getty Images

ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда Португалия ва Ирландия ўзаро тўқнаш келди ва якунда ирландлар 2:0 ҳисобига ишончли ғалабага эришди.

Дастлаб Трой Перротт 17-дақиқада ҳисобни очди. 45-дақиқада эса унинг ўзи дублни расмийлаштирди.

Қайд этиш жоиз, учрашувнинг 59-дақиқасида Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди.

Шу тариқа, Ирландия ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 7 тага етказиб, «F» гуруҳи учинчи ўрнида бормоқда. Португалия эса 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

ЖЧ-2026 саралаши. «F» гуруҳи, 5-тур

Ирландия — Португалия 2:0

Голлар: Перротт (17, 45).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг