ЖЧ-2026 саралаши. Колумбия, Парагвайдан ғалаба, Уругвай дуранг ўйнади
ФОТО: Getty images
Жанубий Америка қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши босқичи якунига етди.
Колумбия сафарда Венесуэла билан баҳслашди. Учрашувда 9та тўп киритилди. “Спортинг” ҳужумчиси Луис Суарес покерга эришди.
Парагвай эса Перу майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Чили ва Уругвай баҳсида эса ҳисоб очилмади.
Шу тариқа КОНМЕБОЛдан 2026 йилги мундиалга Аргентина, Эквадор, Колумбия, Уругвай, Бразилия ва Парагвай боради. Боливия плей-оффда қатнашади.
ЖЧ-2026 саралаши. КОНМЕБОЛ
18-тур. 9 сентябр
Венесуэла — Колумбия 3:6
Голлар: Сеговия (3), Мартинес (12), Рондон (76) — Мина (10), Суарес (42, 50, 59, 67), Кордоба (78).
Чили — Уругвай 0:0
Перу — Парагвай 0:1
Гол: Галарза (78).
Розикжон Султонмуродов
Журналист