locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф иштирокчилари маълум бўлди

Қуръа 20 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф иштирокчилари маълум бўлди
ФОТО: Getty images

КОНКАКАФда ЖЧ-2026 саралаш босқичи якунланди. Шу тариқа қитъалараро плей-офф ўйинларининг барча иштирокчилари маълум бўлди.

Унда Ироқ ва Конго ДР тўғридан-тўғри йўлланма учун курашади. Ямайка, Суринам, Боливия ва Янги Каледония ўз юришларини ярим финалдан бошлайди. Жамоалар келаси йилнинг март ойи охирида мундиалнинг иккита йўлланмаси учун курашади.

Ироқ ва Конго ДР юқоридаги икки жуфтлик ғолиблари билан ўйнайди, улар қуръа натижаларига кўра аниқланади. Қуръа 20 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 2026 йилда Канада, АҚШ ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнирда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг