ЖЧ-2026 саралаши. Грузия Болгарияни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images
Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида 2-тур баҳслари давом этмоқда.
Е гуруҳида Грузия терма жамоаси ўз майдонида Болгарияни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хвича, Гагнидзе ва Микаутадзе голларга муаллифлик қилишди.
Натижада Грузия уч очкога эга бўлди. Болгария икки ўйиндан сўнг бирорта ҳам очко тўплай олгани йўқ. Улар биринчи турда Испанияга ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлган эди.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа
Е гуруҳи. 2-тур
Грузия — Болгария 3:0
7 сентябр, «Динамо-Арена»
Голлар: Кварацхелия (30), Гагнидзе (44), Микаутадзе (65).
Розикжон Султонмуродов
Журналист