locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 саралаши. Германиядан йирик ғалаба

Натижада Юлиан Нагельсманн шогирдлари очколари сонини 6 тага етказиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 саралаши. Германиядан йирик ғалаба
ФОТО: Getty images

Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида навбатдаги тур баҳслари ўтказилмоқда.

Германия терма жамоаси ўз майдонида аутсайдер Люксембургни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Киммих дублга эришди. Раум ва Гнабри ҳам ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

Натижада Юлиан Нагельсманн шогирдлари очколари сонини 6 тага етказиб, А гуруҳида пешқадамга айланди.

ЖЧ-2026 саралаши. 10 октябр
А гуруҳи. 3-тур
Германия — Люксембург 4:0
Голлар: Раум (12), Киммих (21 пеналти, 50), Гнабри (48).
Германия — Бауманн, Та, Шлоттербек (Антон, 61), Раум (Браун, 82), Горетцка, Павлович, Гнабри (Байер, 68), Виртц, Адейеми (Баку, 61), Волтемаде (Буркардт, 61).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг