ЖЧ-2026 саралаши. Франция Украинани мағлуб этиб, муддатидан аввал мундиал йўлланмасини қўлга киритди
Учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда киритилди.
ФОТО: Getty Images
ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда Франция ўз майдонида Украинани қабул қилиб, якунда йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда Килиан Мбаппе дубл қайд этган бўлса, Майкл Олис ва Уго Эктике ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Франция беш турдан сўнг «D» гуруҳида 13 очко билан биринчи ўринда бормоқда ва муддатидан аввал мундиал йўлланмаси нақд қилди. Украина эса 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
ЖЧ-2026 саралаши. «D» гуруҳи, 5-тур
Франция — Украина 4:0
Голлар: Мбаппе (55, 83), Олис (76), Эктике (88).
Насрулло Каримов
Журналист