locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026 саралаши. Дания уйда Беларусни енга олмади

Барча масала сўнгги турда ҳал қилинади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026 саралаши. Дания уйда Беларусни енга олмади
ФОТО: Getty images

Дания жаҳон чемпионатининг саралашида ўз майдонида Беларусни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Гарчи ўйинда данияликлар ҳисобни очган бўлишига қарамай, иккинчи бўлимнинг 62 ва 65-дақиқаларида икки маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. 79-дақиқада эса мезбонлар гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

Бу дурангдан кейин скандинавлар 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Мундиал йўлланмаси сўнгги турда Глазгода ҳал бўладиган бўлди.

ЖЧ-2026 саралаши.
C гуруҳи
Дания – Беларусь 2:2
Голлар: Дамсгор, 11 (1:0). Громико, 62 (1:1). Демченко, 65 (1:2). Исаксен, 79 (2:2)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг